Танлов зарурати

Инсоният эҳтиёжларини қондириш учун  зарур бўлган барча товар ва хизматларни ишлаб чиқаришнинг  имкони йўқ. Чунки иқтисодий  ресурслар чекланган. Шу боис , нафақат алоҳида  олинган шахс, балки корхоналар  ва фирмалар , давлат ва жамият миқёсида ҳам чекланганлик муаммосига дуч келинади. Ҳар қандай  фирма ҳам ўз фаолиятини кенгайтириш пайида  бўлиб, кўпроқ  сифатли маҳсулот  турларини  ишлаб чиқаришга  интилади. Давлат таълим , соғлиқни сақлаш  соҳаларига ва атроф-муҳит мухофазасига  имкони  борича кўпроқ маблағ ажратишни хохлайди. Лекин афсуски, имкониятлар, тўғрироғи, ишлаб чиқариш ресурслари чекланган. Чекланганлик муаммоси бор эканки, мавжуд  имкониятлардан  бирини танлашга , яъни чекланган ресурсни нимага сарфлаш ҳақида  бир қарорга келишга тўғри келади. Танлов  деб чекланган  ресурслардан фойдаланиш имкониятлари орасидан бирини танлашга айтилади.

Танлов – чекланган ресурслардан фойдаланиш имкониятлари орасидан бирини танлаш.

Муқобил имкониятлар – бирини танлаганда  қолганларидан  воз кечиладиган имкониятлар.

Танловнинг муқобил қиймати – танлов натижасида воз кечилган имкониятлар ичидан энг катта нафлиси.