Ўрта Осиё давлатларининг ҳудуди

XIX  асрда  Ўрта Осиёда  учта  мустақил  давлат  мавжуд бўлиб, булар  Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон  хонликларидир. 

Бу давлатларда ишлаб чиқариш , ижтимоий-иқтисодий муносабатлар, савдо-сотиқ ва бошқа  соҳабўлсада, бироқ  уларнинг  тараққиёти  илғор  Европа давлатлари  даражасидан  паст эди. Амирлик  пойтахти ислом  дини марказларидан  бири бўлиб,  «Бухорои Шариф», яъни   «Муқаддас Бухоро»  номига  эга бўлган. Амирлик  чегаралари  жанубда  Амударёнинг  чап қирғоғидан бошланиб Сирдарёгача , шарқда  Помир  тоғларидан  ғарбда  Хива хонлиги   ерларигача  чўзилган. Давлат ҳудуди     XIX  асрнинг  ўрталарида   Эрон,  Афғонистон, Қўқон ва Хива   хонликлари, қозоқ жузлари  ерлари  билан чегарадош  бўлган. Амирликнинг  марказий   қисми  Бухоро  ва Самарқанд   шаҳарлари  жойлашган  Зарафшон  водийси  ҳисобланган.  Амирликда Бухоро, Самарқанд,  Шаҳрисабз, Қарши,  Китоб, Ғузор,  Термиз,  Шеробод, Ҳисор,  Кўлоб каби  йирик  савдо-сотиқ  , ҳунармандчилик  ва маданий  марказлар  ҳисобланган  шаҳарлар  ҳам мавжуд эди. Унга ҳозирги  Тожикистондаги   Вахш,  Кофирниҳон,   Панж  дарёлари  водийсидаги  ерлар, Туркманистондаги   Мурғоб дарёси   воҳаларидаги  жойлар  қарашли  бўлган.   Шу билан бирга    ҳудудий   жиҳатдан беклик  ва  туманларга  бўлиниб, уларни  амир  томонидан  тайинланган  беклар  бошқарган. Амирликда  27 та  беклик бўлган.

Хива  хонлиги  XIX  асрнинг  иккинчи  ярмида  хонлик  ерлари  жанубда   Эрон, шарқда  Бухоро амирлиги,  ғарбда  Каспий  денгизи  ,шимолда  қозоқ  жузлари   билан  чегарадош бўлган.  Хонликнинг  маъмурий  маркази  Хива  шаҳри ҳисобланган. Хонликда  Хива, Кат, Янги Урганч, Ҳазорасп, Қўнғирот , Хўжайли  каби  бекликларнинг  марказлари  бор эди. Хива хонлиги  18 та  беклик  , 2 та ноибликка  бўлинган   ва уларни  хон томонидан  тайинланган  беклар  ва тўралар  бошқарган.

XVIII  асрнинг  бошларида  , асосан  , Фарғона  водийси  ва  Сирдарёнинг  қуйи   қисмигача  бўлган  ҳудудлар  Бухоро  амирлигидан  ажраб ,  мустақил  давлат  – Қўқон  хонлиги  ташкил  топади. Хонлик   шарқда  Шарқий  Туркистон ,  ғарбда  Бухоро амирлиги  ва Хива  хонлиги  билан  чегарадош бўлган. Хонликнинг жанубий   чегаралари  Қоратепа , Кўлоб, Дарвоз, Шўғнонсингари  тоғли  ўлкаларни  ўз ичига  олиб,  бу ҳудудлар  учун  Бухоро  амирлиги  билан  тез-тез   тўқнашувлар  бўлиб турган.   Хонликда   Қўқон,  Тошкент,  Андижон,  Марғилон,  Наманган,  Ўзган,  Ўш, Пишпак, Туркистон, Чимкент каби  маъмурий  , савдо-сотиқ  ва маданий  марказга  айланган  шаҳарлар  бўлган.  Хонликнинг  ҳудуди  Бухоро  амирлиги  ва Хива  хонликларидан  фарқли  ўлароқ  ,  серсув   дарёлар, сўлим  водийлар,серҳосил  ерларга  бой бўлган. Хонлик  15 та  бекликка  бўлиниб, уларни ,  асосан , хон  томонидан  ўз  қариндошлари  ва яқинларидан  тайинланган  кишилар  бошқарган.