Algoritm haqida

Замонамизнинг илғор технологиялари ҳосиласи  ҳисобланган компьютер фақат моддий-техник  таъминот билангина эмас, балки,  яна алгоритм , ижрочи ва дастур  тушунчалари  билан  ҳам узвий  ва  чамбарчас  боғланган. Бу уч  тушунчага  мос  илмий  хулосалар  ҳосиласи  ҳисобланган  дастурий  таъминот билан  моддий-техник  таъминот  ўзаро  мутаносиб  ишлагандагина  компьютер  оддий  темирдан  қулай  ва  самарали  ёрдамчига  айланади. Шу сабабли  бу уч  тушунча  ҳақида  озгина  тўхталиб  ўтамиз.